Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо ҳамма йўлларимни кўради, Босган қадамимни кузатиб туради. Одамлар қилган ишларни Худо кузатиб туради, Улар босган ҳар бир қадамни Худо кўриб туради. У тахт қурган жойидан туриб, Ҳамма ер юзида яшовчиларни кузатар. Инсоннинг хатти–ҳаракатлари Эгамизнинг кўзи олдидадир. Эгамиз одамнинг барча ишларини кузатиб туради. Мен халқимнинг тутган ҳамма йўлларини кўриб турибман. Уларнинг ёвуз йўллари Мендан яширин эмас. Ҳамма гуноҳлари кўз ўнгимда. Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим, яъни Эгангизнинг еттита кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга хурсандчилик билан қарайди.” Шунда Фаришта менга деди: — Сен кўрган еттита мойчироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир. Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!
Выбор основного перевода