Улар бир–бирларига: — Ана, туш кўрувчи келяпти, — дейишди.
— Келинглар, уни ўлдириб, чуқур сардобага ташлаймиз. Уни ёввойи ҳайвон еб кетди, деб гап тарқатамиз. Ўшанда кўрамиз унинг тушлари ҳақиқатга айланишини!
Олти нарсадан Эгамиз нафратланади, етти нарсадан У жирканади. Булар:
манманлик нигоҳи, ёлғончи тил, бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар,
ёмон ниятли юрак, ёвузликка югурадиган оёқлар,
ёлғон гапирадиган сохта гувоҳ, ака–укалар орасига нифоқ солувчилардир.
Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир.