Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ. У Худодир, макони муқаддасдир, Етимларнинг отаси, бевалар ҳимоячисидир. Худо ёлғизларни хонадонга жойлаштиради, Асирларни роҳатга, эркинликка олиб чиқади, Исёнкорлар эса қақраган ерга эга бўлади. Фосиқ эса ер юзидан қириб ташланади, вафосиз йўқ қилинади. Фосиқ ҳалокатга учраб йўқ бўлади, солиҳнинг уйи эса мустаҳкам туради. Қадимий чегараларни бузма, етимларнинг даласини тортиб олма. Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз — ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, “Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят кўрсатади.”
Выбор основного перевода