Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, У одамларнинг қилганларига яраша қайтаради, Қилмишларининг оқибатини ўз бошларига келтиради. Эй Раббий, Сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни Қилган ишларига кўра, мукофотлайсан. Яхши одам сўзлари билан яхшиликка эришади, хоин эса зўравонликка. Одамнинг қорни оғзининг маҳсули билан тўяди, тилининг самараси билан қониқади. Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади. Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига. Инсон Ўғли самовий Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан келганда, ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди.
Выбор основного перевода