Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Чиройлисан, эй севгилим, Жуда ҳам хушрўйдирсан, Ям–яшил майсалар бизнинг тўшагимиздир. Садр дарахтлари томимиз бўлса, Арчалар томимиз синчларидир. Ҳар жиҳатдан гўзалдирсан, севгилим, Сенда ҳеч қандай нуқсон йўқ. Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман. Йигит қиз билан турмуш қургандай, Ўғилларингиз юртингизга боғланиб, Унга эгалик қилади. Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади.
Выбор основного перевода