Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Ер юзи гуллар билан қопланмоқда, Юрт бўйлаб кабутарлар куйи эшитилмоқда, Қўшиқ куйлаш вақти етиб келди. Анжир мева тугишни бошлади, Токлар ҳам гулга кирди. Улар хушбўй ҳидларини таратмоқда. Тура қол, севгилим, оппоғим, Мен билан юргин.” Қаранг, узумзоримиз гуллаб ётибди, Кичкина тулкиларни ушланглар. Ахир, улар узумзорларни вайрон қилади. Мен бодомзорга, Водий чечакларини кўришга бордим. Токлару анорлар гуллаганмикин, дея бордим. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди.
Выбор основного перевода