Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Буғдой ўрими пайти эди. Бир куни Рубен далага борганда, меҳригиё ўсимлигини топиб олиб, онаси Леахга келтирди. Роҳила: “Ўғлингнинг меҳригиёларидан менга ҳам бер”, деб илтимос қилди. Лекин Леах ғазаб билан жавоб қилди: — Эримни тортиб олганинг камлик қилдими?! Энди ўғлимнинг меҳригиёларини ҳам тортиб олмоқчимисан?! — Ўғлингнинг меҳригиёлари эвазига бу кеча эрим сенинг ёнингга киради, унга ижозат бераман, — деди Роҳила. Кечқурун Ёқуб даладан келганда, Леах унга пешвоз чиқди. — Бу кеча менинг ёнимга киришингиз керак, — деди у эрига. — Ўғлим даладан топиб келган меҳригиёга сизни алмаштирдим. Шундай қилиб, Ёқуб Леахнинг ёнига кирди. Эски ҳосилингизни еб бўлмасингиздан, янгисига жой бўшатиш учун эскисини чиқариб ташлайсизлар. Менинг севгилим йигитлар орасида, Ўрмон дарахтлари орасидаги олма дарахтидай ажралиб турар. Мен унинг соясида ўтириб завқ оламан, Унинг меваси жуда шириндир. Аъло мевалар берадиган Анор боғига ўхшайсан. Бу боғда хина ва сунбуллар ўсади. Эй шимол шабадаси, қўзғал, Жануб шамоли, келгин! Боғимда эсгин, Токи хушбўй ҳидлари Ҳамма жойга таралсин. Севгилим ўз боғига келиб, Аъло меваларидан есин. Исо уларга деди: — Шундай экан, Осмон Шоҳлигига шогирд тушган ҳар бир Таврот тафсирчиси омборидан ҳам янги, ҳам эски нарсаларни олиб чиқаётган уй эгасига ўхшайди.
Выбор основного перевода