Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Исроил халқи Амор халқининг ҳамма шаҳарларини, хусусан, Хашбон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олиб, ўша шаҳарларда ўрнашиб олди. Хашбон шаҳри Амор шоҳлигининг пойтахти эди. Амор шоҳи Сихўн Мўабнинг олдинги шоҳи билан жанг қилиб, унинг Арнон сойлигигача бўлган ҳамма ерларини босиб олган эди. Шунинг учун достончилар айтишарди: “Хашбонга келинглар, қайта қуринглар уни, Мустаҳкам этинглар Сихўн шаҳрини. Олов чиқиб кетди–ку Хашбон шаҳридан, Аланга чиқди шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин яксон қилди Мўабдаги Ор шаҳрини, Йўқ қилди Арнон қирлари шоҳларини. Ҳолингга вой, эй Мўаб халқи! Тамом бўлдингиз, Хамўш ихлосмандлари! Хамўш қочқин қилди ўғилларингизни, Амор халқининг шоҳи Сихўнга асир қилди Сизнинг қиз–жувонларингизни. Қириб ташладик биз уларни, Хашбондан Дибонга қадар йўқ қилдик ҳаммасини. Нўфахдан Мидавога қадар хонавайрон қилдик уларни.” Бўйнинг тик қурилган Довуд минорасидай, Маржонларинг тизим–тизим, Жангчиларнинг мингларча қалқонларидайдир. Кўкракларинг эгизак кийиклардайдир. Ҳа, нилуфарлар орасида ўтлайдиган Икки кийикдайдир улар. Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди.
Выбор основного перевода