Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учинчи куни эрталаб момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Тоғнинг устини қалин булут қоплади. Бурғу овози жуда қаттиқ чалинди. Қароргоҳдаги жамики халқни титроқ босди. Мусо халқни Худо билан учраштиргани қароргоҳдан олиб чиқди. Халқ тоғнинг этагида турди. Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Сўнг оловкурагига Эгамиз ҳузурида турган қурбонгоҳдаги чўғлардан солсин. Туйилган хушбўй тутатқидан икки ҳовуч олиб, ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага кирсин. Мусо Ҳорунга деди: — Қани, бўл, оловкурагингни ол! Қурбонгоҳдан оловкуракка чўғ солиб, устига тутатқи ташла–да, тезроқ жамоанинг олдига бор. Уларни гуноҳларидан покла. Эгамиз ғазабини сочди, одамлар ўлатдан нобуд бўляпти. Эгамиз оловини Ўзидан олдин юборади, Олови ҳар тарафдаги душманларни ютади. Чақмоқлари оламни ёритади, Замин буни кўриб титрайди. Худо зиғир либос кийган кишига шундай деди: “Қани бўл, карублар остидаги ғилдираклар орасига кириб, у ердан бир ҳовуч ёнаётган кўмирдан олиб чиқ. Кўмирни шаҳарнинг ҳамма ёғига сочиб ташла.” Ўша киши ғилдираклар орасига кириб кетди. Мен эса уни кузатиб турдим. Тахтдан чақмоқ чақарди, момақалдироқнинг гулдурос садоси келарди. Тахт олдида Худонинг етти руҳи бўлган еттита машъала ёниб турарди. Қўзи олтинчи муҳрни ечаётганини мен кузатиб турдим. Шунда қаттиқ зилзила рўй берди. Қуёш қора жундай тим қора бўлиб қолди, тўлин ой эса қондай қип–қизил тусга кирди.
Выбор основного перевода