Ҳорун ҳар куни эрталаб мойчироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутатсин.
Ибодатимни тутатқи назридай қабул қилгин, Қўлларимни кўтарганимни кечки қурбонлик деб билгин.
У ўрамни олганда, тўртта мавжудот ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида мук тушишди. Ҳар бирининг қўлида бир арфа ва хушбўй тутатқиларга тўла олтин косалар бор эди. Хушбўй тутатқилар — Худо азизларининг дуою ибодатлари демакдир.
Бошқа бир фаришта келиб, қурбонгоҳнинг олдида турди. Унинг қўлида олтин оловкурак бор эди. Унга кўп хушбўй тутатқилар берилди. У бу тутатқиларни барча Худо азизларининг ибодатларига қўшиб, тахт олдида турган олтин қурбонгоҳ устида назр қилиши керак эди.