Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деб амр берди. — Мисрни қўрқинчли зулмат қоплайди. Мусо қўлини осмонга узатди. Шундан кейин Миср уч кун давомида зимзиё зулмат ичида қолди, биров бировни кўра олмади. Натижада ҳеч ким бирон жойга юриб бора олмади. Исроил халқи яшаётган ер эса ёруғ эди. Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой ўз нурини сочмайди. Сени даф қилганимда, осмонни тўсиб қўяман, Юлдузларни зулматга чўктириб юбораман. Қуёш юзини булут билан қоплайман, Ой нурини сўндираман. Бошинг узра порлаган Ҳамма осмон чироқларини ўчираман. Юртингни зулмат қучоғига отаман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Уларнинг олдида замин титрар, Осмону фалак қалтираб турар. Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр, Юлдузлар нури сўнар. Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.” Ўша кунлардаги азоб–уқубатлар ўтиши биланоқ, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.» Ўша кунларда, азоб–уқубатлардан кейин, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.» Қуёш, ой ва юлдузларда аломатлар пайдо бўлади. Денгизлар ва тўлқинлар шовқинидан халқлар саросимага тушиб, изтироб чекади. Қўзи олтинчи муҳрни ечаётганини мен кузатиб турдим. Шунда қаттиқ зилзила рўй берди. Қуёш қора жундай тим қора бўлиб қолди, тўлин ой эса қондай қип–қизил тусга кирди. Осмондаги юлдузлар ерга қулади. Ҳа, кучли шамол дарахтни силкитиб анжирни тўккандай улар ерга тўкилди.
Выбор основного перевода