Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг. У оғзимга янги бир қўшиқ солди, Бу қўшиқ Худойимизга мадҳиядир. Кўплар Унинг ишларини кўриб, қўрқади, Эгамизга умид боғлайди. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг! Ер юзининг ҳар бир четидан Эгамизни тараннум этинг! Эй кемаларда сузиб келадиганлар, Денгиздаги барча жонзотлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Эй денгиз ортидаги юртлару Бу юртларни тўлдирганлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Ўзларингизни эҳтиёт қилинглар, сурувни ҳам эҳтиёт қилинглар. Чунки Муқаддас Руҳ уларни сизнинг қарамоғингизга берган. Худонинг жамоатига чўпон бўлинглар. Худо жамоатни Ўз Ўғлининг қони эвазига сотиб олган. Сизлар қиммат баҳога сотиб олингансизлар. Шунинг учун ўз танангиз билан Худони улуғланглар. Энг муқаддас хонага кирди. Масиҳ бу хонага такалар ва буқаларнинг қони билан эмас, балки Ўз қони эвазига кирди. У ерга бир марта кириб, бизни то абад гуноҳлардан озод қилди. “Ё Эгамиз, ё Худойимиз! Сен қудратлисан! Улуғворлигу иззатга Сен лойиқсан! Зеро, бутун борлиқни Сен яратгансан, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди, яратилди.”
Выбор основного перевода