Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўшанинг ўртасида мен тўртта жонли мавжудотни кўрдим. Улар инсон қиёфасида эди. Мавжудотлар тахтда Ўтирганни, то абад барҳаёт Зотни улуғлашарди, иззат–икром кўрсатиб, шукроналар айтишарди. Шунда йигирма тўрт нафар оқсоқол тахтдаги то абад барҳаёт Зот олдида ерга мук тушиб, сажда қилишарди. Тожларини тахт олдига қўйиб, шундай дейишарди: Шу пайт йигирма тўрт нафар оқсоқол ва тўрт мавжудот ерга мук тушиб: “Омин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!” — дея тахтда ўтирган Худога сажда қилдилар. Тахтда ўтирган Зот шундай деди: “Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!” Кейин У менга деди: “Буларни ёзиб қўй. Ахир, бу сўзлар ишончли ва тўғридир!”
Выбор основного перевода