Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биринчиси шерга ўхшаган эди, унинг бургут қанотларига ўхшаган қанотлари бор эди. Мен махлуқни томоша қилиб турган эдим, бирданига қандайдир бир куч унинг қанотларини узиб ташлади, ўзини эса кўтариб одамзодга ўхшатиб икки оёғида турғизиб қўйди. Ўша махлуққа инсон онги берилган эди. Иккинчи махлуқ айиққа ўхшар эди. У оғзига учта қовурға суякларини тишлаб олган эди. У ҳамла қилишга шайлана бошлаганда, унга шундай буйруқ берилди: «Қани, ол, тўйгунингча гўшт егин!» Сўнг қоплонга ўхшагани пайдо бўлди. Бу махлуқнинг тўртта боши ва орқасида қуш қанотига ўхшаган тўртта қаноти бор эди. Унга ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилган эди. Энди Мен йўлингни қоплондай пойлайман, Сенга бир шердай ҳужум қиламан. Болаларидан айрилган она айиқ каби ташланаман, Сени тилка–пора қиламан. Ўша жойдаёқ сени шердай ғажийман, Йиртқичга ўхшаб сени қонга белайман. қаерда яшаётганингни биламан. Шаҳрингда шайтоннинг тахти жойлашган. Шундай бўлса–да, сен Менинг номимга қаттиқ боғландинг. Шайтон яшаётган ўша шаҳрингда содиқ шоҳидим Антипас ўлдирилганда ҳам, сен Менга бўлган имонингдан қайтмадинг.
Выбор основного перевода