Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
унинг айтганлари бажо бўлса, кейин у: “Юр, сен билмаган бошқа худоларга эргашайлик, уларга хизмат қилайлик”, деса, Баалнинг пайғамбарлари илтижо қилиб, Баални чақиришсин. Мен ҳам илтижо қилиб, Эгамизни чақираман. Кимнинг Худоси аланга орқали жавоб берса, Худо Ўшадир. Халққа бу гап жуда маъқул келди. Илёс Баалнинг пайғамбарларига деди: — Сизлар кўпчиликсиз, битта буқани танлаб олиб, аввал сизлар нимталанглар. Кейин худойингизга илтижо қилиб, чақиринглар, лекин олов ёқманглар. Баалнинг пайғамбарлари ўзлари танлаб олган буқани нимталаб, тайёрлаб қўйдилар. Кейин эрталабдан пешингача: “Эй Баал, бизга жавоб бер!” деб ўзларининг худосига илтижо қилиб, чақирдилар. Лекин на бирон садо келди, на бирортаси жавоб берди. Улар ўзлари қурган қурбонгоҳнинг атрофида сакрайвердилар. Пешин вақти бўлди. Илёс энди уларнинг устидан кула бошлади: — Баландроқ овоз билан чақиринглар. Ахир, у худо–ку, балки хаёл суриб ўтиргандир, ё бирор нарса билан машғулдир, ёки йўлда келаётгандир, ёки ухлаб ётган бўлса, уйғотиш керакдир. Хуллас, улар баланд овоз билан бақиравердилар. Кейин, одатларига кўра, ўзларига пичоқ ва найза санчиб, қон оқиздилар. Пешин вақти ўтиб кетди. Кечки қурбонлик пайтига қадар улар жазавага тушиб бақиравердилар. Лекин на бир садо бўлди, на бирорта аломат, на бир жавоб бўлди. Илёс: “Менга яқинроқ келинглар”, — деб ҳамма одамларни чақирди. Халқ Илёснинг ёнига келди. Шу пайт Илёс Эгамизнинг бузилган қурбонгоҳини қайта тиклай бошлади. Илёс ўн иккита тош олди. Бу тошлар Ёқубнинг ўғилларидан келиб чиққан қабилаларни англатарди. Ёқубга Эгамиз: “Сенинг номинг Исроил бўлади” деган сўзларни аён қилган эди. Илёс ўша тошларни ишлатиб, Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурди. Қурбонгоҳ атрофида бир тоғора буғдой сиғадиган хандақ қазиди. Сўнг ўтинларни қалаштирди, буқани нимталаб, ўтинлар устига қўйди. — Тўртта кўзада тўлдириб сув олиб келинглар, — деди Илёс одамларга. — Сувни куйдириладиган қурбонликнинг ва ўтинларнинг устидан тўкинглар. Кейин: “Яна такрорланглар!” деб буюрди Илёс одамларга. Одамлар яна тўрт кўза сув қуйдилар. “Учинчи марта ҳам такрорланглар!” — деди. Учинчи марта ҳам тўрт кўза сув қуйдилар. Шунда қурбонгоҳнинг атрофида сув оқа бошлади, хандақ ҳам сувга тўлди. Кечки қурбонлик пайти бўлганда, Илёс пайғамбар қурбонгоҳга яқин келиб, хитоб қилди: — Эй Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Бугун Сенинг Исроилда Худо эканлигинг, мен эса Сенинг қулинг эканлигим аён бўлсин. Буларнинг ҳаммасини Сенинг амрингга биноан бажо қилганим аён бўлсин. Менга жавоб бер, эй Эгамиз! Менга жавоб бер, мана бу халқ Сенинг Худо эканингни, уларнинг дилини Сен Ўзингга мойил қилувчи эканингни билсин. Ўша заҳоти Эгамиз олов юборди. Олов куйдиришга аталган қурбонликни, ўтинларни, тошларни ва тупроқни ямламай ютиб юборди. Хандақдаги сувни ҳам олов тортиб кетди. Бу ҳодисани кузатиб турган халқ юз тубан мук тушиб: “Эгамиз — Худодир, Эгамиз — Худодир”, — деди. Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни ҳам йўлдан оздириш учун буюк аломату мўъжизалар кўрсатадилар. Ўша қабиҳ одам шайтоннинг кучи билан келади. Қудратини кўрсатиб, ҳар хил мўъжизаю ажойиботлар қилади. Булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата олардилар. Улар Қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплагани бордилар. Шунда осмондан олов тушиб, уларни қириб ташлайди.
Выбор основного перевода