Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрга, қамишзор орасидаги ўша ёввойи ҳайвонга танбеҳ бер, Халқларга, ўша буқалар подасига, бузоқларига танбеҳ бергин. Сенга таъзим қилиб, кумушларини назр қилишсин. Урушдан лаззатланувчи бу халқларни тўзғитгин. Наҳотки Мендан қўрқмасангизлар?! Менинг олдимда титрамасангизлар?! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ахир, Мен денгизга қумни чегара қилиб қўйдим, Ўтиб бўлмайдиган абадий тўсиқ қилдим. Тўлқинлар кўпириб, кўтарилса ҳам, Тўсиқдан устун келолмайди. Ҳайқириб ўкирса ҳам, Ундан ошиб ўтолмайди. Ўша денгиздан бир–бирига ўхшамайдиган тўртта баҳайбат махлуқ чиқди. Бундан кейин тундаги ваҳийда мен қўрқинчли, даҳшатли ва бениҳоя кучли бўлган тўртинчи махлуқни кўрдим. У ўз қурбонларини темир тишлари билан ғажиб, парчалаб ташларди. Қолдиқларини эса оёқлари билан босиб эзарди. Унинг ўнта шохи бўлгани учун, у олдинги махлуқлардан ажралиб турар эди. Мен махлуқнинг шохларини томоша қилиб турганимда, уларнинг орасидан ўсиб чиқаётган яна бир шохчани кўрдим. Унга жой бериш учун олдинги ўнта шохдан учтаси таг–туги билан узилиб тушди. Бу янги ўсиб чиққан шохнинг инсон кўзларига ўхшаган кўзлари ва такаббурона гапирадиган оғзи бор эди. Улар шаҳодат бериб бўлганларидан кейин, тубсиз чуқурликдан чиққан бир махлуқ улар билан жанг қилади, уларни енгиб, ўлдиради.
Выбор основного перевода