Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
шоҳларимизга, раҳнамоларимизга, ота–боболаримизга ва авом халққа Сенинг номингдан гапирган хизматкорларинг — пайғамбарларга биз қулоқ солмадик. Эй Эгамиз Худо, биз Сенга итоат этмадик! Сен хизматкорларинг бўлмиш пайғамбарлар орқали бизга қонунлар бердинг, аммо биз уларга риоя қилмадик. Дарҳақиқат, Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларига аён қилади, Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди. Ўз қулларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларим, огоҳлантиришларим ота–боболарингизнинг бошига тушди–ку! Шунда улар тавба қилиб: “Сарвари Олам Ўзи режалаштиргандай, юрган йўлларимиз ва қилмишларимизга яраша бизни жазолади”, деб айтишди. Худо Ўзининг муқаддас пайғамбарлари орқали азалдан эълон қилгандай, ҳамма нарсалар янгиланадиган давр келади. Аммо ўша давр келгунча Исо самода қолиши керак. Бирор нарсани ейиш ҳақида иккиланиб туриб, барибир ейишга қарор қилган одам ҳукмга дучор бўлиши муқаррар, чунки у ўз ишончига кўра, иш тутмаган бўлади. Ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир. Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.”
Выбор основного перевода