Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Эгам менга айтмоқда: “Кучли шер қўйни бўғизлаганда, Чўпонлар шовқин–суронига эътибор бермас, Уларга ҳатто назар ҳам ташламас. Шу сингари, Мен, Сарвари Олам, Сион тоғида — ўша тепаликда Жанг қилишга келаман. Шунинг учун, эй Еремиё, сен бу сўзларнинг ҳаммасини уларга айт: «Эгамиз юксакдан шердай ўкиради, Муқаддас маконидан садо беради. Юртига шиддат билан ўкиради. Узум эзувчилар каби бақиради, Ер юзидаги ҳамма инсонларга ҳайқиради. Мен, Эгангиз, шердай ўкираман, Ўшанда халқим ортимдан эргашади, Овозимни эшитгач, фарзандларим ғарбдан шошиб келишади. Амос шундай деди: “Эгамиз Қуддусдан туриб ҳайқиради, Сиондан гулдурос овози янграйди! Чўпонларнинг яйловлари қуриб қолади, Кармил чўққисидаги ўтлар хазон бўлади.” Тахтдан чақмоқ чақарди, момақалдироқнинг гулдурос садоси келарди. Тахт олдида Худонинг етти руҳи бўлган еттита машъала ёниб турарди.
Выбор основного перевода