Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен ҳар доим бор бўлган Худоман, — деб жавоб берди У. — Халқим Исроилга: “Мени сизларнинг олдингизга юборганнинг номи — Мен Борман”, деб айтасан. Бу воқеалар ортида турган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан. Бу тўртта мавжудотнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор эди. Уларнинг ҳамма ёғи кўзлар билан қопланган эди, ҳатто қанотларининг тагида ҳам кўзлари бор эди. Улар кечаю кундуз тинмай шундай сўзларни такрорлар эдилар: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Қодир Худо — Эгамиз. У бор бўлган, ҳозир ҳам бор, Келажакда ҳам бор бўлар!” Қурбонгоҳдан шундай бир овоз эшитилди: “Ҳа, Қодир Худо — Эгамиз! Сенинг ҳукмларинг ҳақ ва адолатлидир.” Сўнгра мен катта бир оломоннинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда! Сўнг менга яна деди: “Амалга ошди! Ибтидо ва Интиҳо, Боши ва Поёни Ўзимман. Чанқаганга Мен булоқдаги ҳаётбахш сувдан ичираман. Бунинг эвазига у ҳеч қандай тўлов бермайди. Масиҳ шундай демоқда: “Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман. Мен Ибтидо ва Интиҳодирман, Биринчи ва Охирги, Боши ва Поёнидирман.”
Выбор основного перевода