Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен ҳар доим бор бўлган Худоман, — деб жавоб берди У. — Халқим Исроилга: “Мени сизларнинг олдингизга юборганнинг номи — Мен Борман”, деб айтасан. Исроил халқига яна: “Мени сизларнинг олдингизга ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз юборди”, деб айт. Менинг номим то абад шундай бўлсин. Унвонимни келгуси авлодлар шундай деб айтсин. Унинг устида бўлади Эгамизнинг Руҳи. Бу донолик ҳамда ақл–идрок, Насиҳат ва куч–қудрат Руҳидир, Эгамизни билиш ва Ундан қўрқиш Руҳидир. Бу воқеалар ортида турган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан. Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим, яъни Эгангизнинг еттита кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга хурсандчилик билан қарайди.” Шунда Фаришта менга деди: — Сен кўрган еттита мойчироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир. Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди. Руҳ берадиган инъомлар ҳар хилдир, аммо Руҳ бирдир. Ахир, биз ҳаммамиз — яҳудийлару юнонлар, қуллару озод бўлганлар, бир тана бўлишимиз учун бир Муқаддас Руҳга чўмдирилдик. Ҳаммамиз ўша бир Руҳга тўлиб–тошганмиз. “Сардисдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Худога хизмат қиладиган етти руҳни Бошқарувчи, қўлида етти юлдузни Тутгувчи шундай демоқда: сенинг ишларингни биламан. Сени тирик дейишади, аммо ўликсан. Шунда мен тахтнинг олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар қуршовида турган бир Қўзини кўрдим. У гўё бўғизлангандай эди. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди. Булар Худо бутун ер юзига юборган еттита руҳдир.
Выбор основного перевода