Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дарҳақиқат, Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларига аён қилади, Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди. Лекин самода шу каби, сирларни ошкор қила оладиган бир Худо бордир. У сизга, эй шоҳ ҳазратлари, охиратда бўладиган нарсаларни аён қилмоқчи. Сиз тушингизда кўрган ваҳий қуйидагича эди: Эй олампаноҳ, сиз ухлаб, келажак ҳақида бир туш кўрдингиз. Бу туш орқали сирларни ошкор қилувчи Худо сизга келажакда рўй берадиган нарсаларни аён қилди. Зотан, Мен Ўзимча гапирганим йўқ. Мени юборган самовий Ота нима айтишимни, қандай гапиришимни Менга амр этган. “Эфесдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Етти юлдузни ўнг қўлида тутгувчи, еттита олтин чироқпоя орасида юрувчи Зот шундай демоқда: “Смирнадаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Ўлиб тирилган, Биринчи ва Охирги бўлган Зот шундай демоқда: “Пергамондаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Ўткир дудама қилич Соҳиби шундай демоқда: “Тиятирадаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Кўзлари оташ алангасидай чақноқ, оёқлари қиздирилган бронзадай ярқироқ Худонинг Ўғли шундай демоқда: У то абад барҳаёт Худо ҳақи онт ичди. Еру осмонни, денгиз ва уларни тўлдирган жамики жониворларни яратган Худо ҳақи онт ичиб, шундай деди: — Худо пайғамбар қулларига Ўзининг сир тутган режасини маълум қилганди. Еттинчи фаришта карнай чалганда, Худо ўша режасини амалга оширади. Энди кечиктирмайди. “Мен, Исо, Ўз фариштамни олдингизга юбордим, Токи у булар тўғрисида жамоатларимга шаҳодат берсин. Мен Довуд илдизидан чиққан Зотдирман, унинг зурриётиман, Ёруғ тонг юлдузиман.” Кимда–ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан бенасиб қилади.
Выбор основного перевода