Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен ҳар доим бор бўлган Худоман, — деб жавоб берди У. — Халқим Исроилга: “Мени сизларнинг олдингизга юборганнинг номи — Мен Борман”, деб айтасан. Исо эса жавобан шундай деди: — Тўғри, лекин Худонинг каломини тинглаб, унга риоя қиладиганлар бахтлироқдир! Сизларга ёзган бу мактубимни ўқиганингиздан кейин, уни Лаодикиядаги жамоат ҳам ўқисин. Сизлар эса Лаодикия жамоатига ёзган мактубимни ўқинглар. Охирзамон яқинлашиб қолди. Ақлингизни йиғиб, доим ҳушёрлик билан ибодат қилинглар. Тахтдан чақмоқ чақарди, момақалдироқнинг гулдурос садоси келарди. Тахт олдида Худонинг етти руҳи бўлган еттита машъала ёниб турарди. Масиҳ шундай демоқда: “Мен тезда келаман! Бу китобнинг башорат сўзларига Амал қилганлар бахтлидир!” Кейин менга яна шундай деди: “Бу китобнинг башорат сўзларини сир сақлама, чунки вақт яқиндир.
Выбор основного перевода