Шундай қилиб, Исо яна Жалиладаги Каъна қишлоғига келди. Бу ерда У сувни шаробга айлантирган эди. Ўша пайтда Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой амалдорининг ўғли касал бўлиб ётган эди.
Бу одам Исонинг Яҳудиядан Жалилага келганлигини эшитиб, Унинг олдига борди. Исога: — Юринг, ўлим тўшагида ётган ўғлимга шифо беринг, — деб ёлворди.