Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Денгизлар ҳайқириғини бостирасан, Тўлқинлар шовқинини тинчитасан. Халқлар шовқин–суронига барҳам берасан. Асов денгизни йўлга солгувчи Сенсан, Тўлқинлар қутурганда босгувчи Сенсан. У амр берганда, бўрон қўзғалди, Денгиз тўлқинлари баланд кўтарилди. Кема осмонга кўтарилиб, яна чуқур сувга тушди, Фалокатдан кемадагилар бемажол бўлиб қолди. Улар маст каби довдираб айланди, Маҳоратлари фойда бермади. Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар, Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди. У бўронни шабадага айлантирди, Денгиз тўлқинлари сукутга чўмди. Тўлқинлар жим бўлганидан улар севинди, Истаган бандаргоҳга уларни келтириб қўйди. Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин! Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукур қилсин! Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса, эй имони сустлар?! Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, Бутрусни ушлади–да: — Эй имони суст, нега иккиландинг?! — деди. Шогирдлар нимани муҳокама қилаётганларини Исо билиб, уларга деди: — Эй имони сустлар! Нега сизлар, нонимиз йўқ, деб айтяпсизлар?
Выбор основного перевода