Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо орқасига ўгирилди. Аёлни кўриб, деди: — Дадил бўл, қизим, ишончинг сени соғайтирди. Аёл шу заҳоти дардидан халос бўлди. Исо уйга кирганда, кўрлар Унинг ёнига келишди. Исо улардан сўради: — Сизларга шифо бера олишимга ишонасизларми? — Ҳа, Ҳазрат! — деб жавоб беришди улар. Шунда Исо уларнинг кўзларига қўлини теккизиб: — Сизларнинг ишончингизга яраша бўлсин, — деди. Шунда Исо: — Эй аёл, сенинг ишончинг буюк! — деди. — Майли, сен истаганингдай бўлсин. Шу заҳоти аёлнинг қизи соғайиб қолди. Исо эса аёлга: — Ишончинг сени қутқарди, эсон–омон бор, — деди. Исо унга деди: — Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор. Буни эшитган Исо синагога бошлиғи Яирга деди: — Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади. — Қайси соатда аҳволи енгиллашди? — дея сўради у. — Кеча тушда, соат бирларда иситмаси тушди, — дейишди хизматкорлар.
Выбор основного перевода