Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради.
Шу кундан бошлаб Исо: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди”, деб ваъз қиладиган бўлди.
Борганларингизда: «Осмон Шоҳлиги яқинлашди», деб эълон қилинглар.
“Вақт–соати етди. Худонинг Шоҳлиги яқинлашди! Тавба қилинглар, Хушхабарга ишонинглар!”
Худо ўтмишда инсониятнинг жоҳиллигига эътибор бермади. Энди эса У ҳамма жойдаги жамики халқларга: «Тавба қилинглар!» деб амр бермоқда.