Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин Уни Исроил халқига танитиш мақсадида, мен одамларни сувга чўмдиргани келдим. Яҳё яна шундай шаҳодат берди: — Мен Руҳнинг осмондан каптардай учиб келганини ва Унинг устига қўнганини кўрдим. Ўша пайтгача мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин “Одамларни сувга чўмдирасан”, деб мени юборган Худо менга шундай деган эди: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир.” Мен буни кўрдим ва сизларга: “Бу Худонинг Ўғлидир”, деб айтяпман.
Выбор основного перевода