Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Адолат руҳи, оташ руҳи ила Раббий ювиб ташлайди Қуддус халқининг ҳаром–харишини, Поклайди Сионнинг қон доғларини. Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: “Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.” Яҳё уларга жавобан шундай деди: — Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган бир Зот бор. У менинг ортимдан келяпти, шундай бўлса–да, мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. Ўша пайтгача мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин “Одамларни сувга чўмдирасан”, деб мени юборган Худо менга шундай деган эди: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир.” Яҳё одамларни сувга чўмдирар эди, сизлар эса яқин кунларда Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар.” Улар тил шаклидаги алангани кўрдилар. Ўша аланга ёйилиб, ҳар бирининг устига тушди. Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар. Шунда мен Раббимиз Исонинг: “Яҳё сувга чўмдирган эди, сизлар эса Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар” деган сўзларини эсладим. Шунда Павлус деди: — Яҳё тавба қилганларни сувга чўмдирар эди. У Исроил халқига, мендан кейин келаётганга, яъни Исога, имон келтиринглар, деган эди. Ахир, Муқаддас битикларда айтилгандай, келиши керак бўлган Зот ҳадемай келади. У кеч қолмайди.
Выбор основного перевода