Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юнусни ютсин деб, Эгамиз наҳанг балиқни юборди. Юнус уч кечаю уч кундуз балиқ қорнида қолди. Юнус шаҳар бўйлаб бир кун йўл юриб ўтди. У айланиб юриб: “Яна қирқ кундан кейин Найнаво хароб бўлади”, деб жар солди. Найнаволиклар Худога ишониб, рўза тутамиз, деб эълон қилдилар. Шаҳардаги каттаю кичик тавба қилиб қанорга ўранди. Исо уларга жавобан деди: “Бу қабиҳ ва бевафо насл аломат сўраяпти, аммо уларга Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа аломат берилмайди. Юнус уч кечаю кундуз наҳанг балиқнинг қорнида бўлганидай, Инсон Ўғли ҳам уч кечаю кундуз ер бағрида бўлади. Исо Маъбадга кириб таълим бераётганда, бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари Унинг олдига келиб, савол бердилар: — Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Бу ҳокимиятни Сизга ким берган? Шундай қилиб, улар Исога: — Билмаймиз, — деб жавоб бердилар. Исо уларга деди: — Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман. Исонинг олдига катта оломон йиғилгандан кейин, Исо сўз бошлади: “Ҳозирги насл қабиҳ бир наслдир. Бу насл аломат сўрайди, аммо уларга Юнуснинг аломатидан бошқа аломат берилмайди.
Выбор основного перевода