Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
амалдорларига деди: “Бу Яҳё чўмдирувчи эканлиги аниқ! У тирилиб келган, шунинг учун мўъжизалар кўрсатиш қудратига эга.” Шогирдлари Ундан сўрадилар: — Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар? Исонинг номи эл оғзига тушиб қолган эди. Шоҳ Ҳироднинг қулоғига ҳам миш–мишлар етиб борди. Баъзи одамлар: “Яҳё чўмдирувчи тирилиб келибди. Шунинг учун У мўъжизалар кўрсатиш қудратига эга”, дейишарди. Бошқалар эса: “Бу Илёс”, деб айтишарди. Яна бошқа бировлари: “Қадимги пайғамбарларга ўхшаган бир пайғамбар бу”, деб айтардилар. Вилоят ҳукмдори Ҳирод содир бўлаётган ажойиботлар ҳақида эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: “Яҳё тирилиб келибди”, десалар, бошқалар: “Илёс пайғамбар зоҳир бўлибди”, дер эдилар. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бошқа бири тирилиб келибди”, дейишарди. Яна ундан: — Бўлмаса кимсан? Илёсмисан? — деб сўрадилар. — Йўқ! — деди у. — Биз кутаётган пайғамбармисан? — деб савол бердилар. У яна: — Йўқ! — деб жавоб берди.
Выбор основного перевода