Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юнус уч кечаю кундуз наҳанг балиқнинг қорнида бўлганидай, Инсон Ўғли ҳам уч кечаю кундуз ер бағрида бўлади. Исо шогирдлари билан Жалила ҳудудига қайтиб келгандан кейин, уларга деди: — Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади. Шогирдлар ниҳоятда ғамгин бўлиб қолдилар. Исо Қуддусга кетаётганда, ўн икки шогирдини четга олиб, уларга деди: — Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Инсон Ўғлини ўлимга маҳкум қиладилар. Сўнг ғайрияҳудийларга топширадилар. Ғайрияҳудийлар Уни ҳақоратлайдилар, қамчилайдилар ва хочга михлайдилар. Аммо учинчи куни У тирилади. Лекин ундан аввал Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва бу насл томонидан рад қилиниши керак.
Выбор основного перевода