Исо оломонга шундай деди: “Ғарбда булут кўтарилиб келаётганини кўрганингизда, сизлар дарров: «Ҳозир ёмғир ёғади», деб айтасизлар. Шундай бўлади ҳам.
Жанубдан шамол эсаётганини кўрганингизда, сизлар: «Жазирама иссиқ бўлади», деб айтасизлар. Шундай бўлади ҳам.
Эй иккиюзламачилар! Сизлар еру осмоннинг авзойига қараб, об–ҳавони аниқлай оласизлар–ку! Нима учун ҳозирги замонни талқин қила олмайсизлар?!