Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади. Яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахт эса кесилиб, оловга ташланади. Ким Мен билан алоқани узса, новда каби, ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади. Улар бошидан кечирган бу ҳодисалар бизларга ибрат бўлди. Замон охирлашиб қолган пайтда яшаётганларга, яъни бизларга сабоқ бўлиши учун бу ҳодисалар Муқаддас битикларда ёзиб қолдирилган. Агар Масиҳ ҳар йили Ўзини қурбонлик қилганда эди, дунё яратилгандан бери У қайта–қайта азоб чеккан бўларди. Бунинг ўрнига У мана шу охирги замонда одамларнинг гуноҳларини ювиш учун бир мартагина оламга келиб, Ўзини қурбон қилди.
Выбор основного перевода