Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша вақтда Исо яна шундай деди: “Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукурлар айтаман. Исо эса шогирдларига: — Ҳа, бу таълимотимни ҳамма ҳам қабул қилавермайди, — деди. — Бу таълимотим Худо атаган одамларгагина тегишли. Исо гапида давом этди: — Шу сабабдан Мен сизларга: “Осмондаги Отам йўл қўймаса, ҳеч ким Менинг олдимга келолмайди”, — деган эдим. Бизларга эса Худо буларни Ўзининг Руҳи орқали ошкор қилди. Чунки Муқаддас Руҳ ҳамма нарсадан, ҳатто Худонинг чуқур ўй–фикрларидан ҳам огоҳдир. Одамлар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир–асрорларини баён этишга масъул инсонлар деб билишлари керак. Юқорида қисқача ёзганимдай, Худо бу сирни менга ваҳий орқали маълум қилди. Сизлар ёзганларимни ўқиб, Масиҳ ҳақидаги сирни қандай фаҳмлаганимни тушуниб оласизлар. Мен учун ҳам ибодат қилинглар. Мен оғзимни очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, токи қўрқмасдан Хушхабар сирини баён эта олайин. Мақсадим шуки, сизлар дадил бўлинг, муҳаббат ришталари сизларни бирлаштирсин, Худонинг сири — Масиҳ ҳақида чуқур ва бой тушунчага эга бўлинг. Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман. Аммо сизлар Исо Масиҳдан Муқаддас Руҳни қабул қилгансизлар. Муқаддас Руҳ ичингизда яшаётгани учун сизларга ҳеч кимнинг бирор нарса ўргатишига ҳожат йўқ. Муқаддас Руҳ сизларга ҳамма нарсани ўргатади, Унинг таълимоти сохта эмас, ҳақиқийдир. У сизларга ўргатганидек, Масиҳ билан яшашингиз керак.
Выбор основного перевода