Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо бирон шаҳарга кирганингизда сизларни қабул қилмасалар, ўша шаҳарнинг шоҳ кўчаларига чиқиб шундай деб айтинглар: «Огоҳлантириш тариқасида шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб кетяпмиз. Аммо билиб қўйинг, Худонинг Шоҳлиги яқинлашди!» Сизларга айтаманки, қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм шаҳрининг ҳолидан баттар бўлади. Ҳаворийлар эса огоҳлантириш тариқасида оёқларининг чангини қоқиб, Икония шаҳрига кетдилар. Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга.
Выбор основного перевода