Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг Исо тоққа чиқиб, Ўзи хоҳлаган одамларни ёнига чақирди. Улар келгач, Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди. Сўнгра деди: — Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим. Мен сизларни ваъз айтишга юбораман. Сизларга жинларни ҳайдаш ҳокимиятини бераман. Исо танлаб олган ўн икки ҳаворий қуйидагилардир: Шимўн (Исо унга Бутрус деб исм берди), Забадиё ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно (Исо уларга Банирагаш, яъни “момақалдироқ ўғиллари” деб ном берди), яна Эндрус, Филип, Бартоломей, Матто, Тўма, Халфей ўғли Ёқуб, Таддеюс, ватанпарвар Шимўн ва Исога хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт. Ўша кунларнинг бирида Исо ибодат қилгани тоққа чиқди. У тун бўйи Худога ибодат қилди. Тонг отгач, шогирдларини ёнига чақирди ва ораларидан қуйидаги ўн иккитасини танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди: Шимўн (Исо унга Бутрус деб исм берди), унинг укаси Эндрус, Ёқуб, Юҳанно, Филип, Бартоломей, Матто, Тўма, Халфей ўғли Ёқуб, ватанпарвар деб ном олган Шимўн, Ёқуб ўғли Яҳудо ва кейинчалик хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт. Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унга эргашганлардан бири Эндрус эди. Эндрус Шимўннинг укаси эди. У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг танлагани” демакдир.) Эндрус акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо унга қараб: — Сен Юҳанно ўғли Шимўнсан. Сенинг исминг Кифас бўлади, — деди. (Кифас юнончада Бутрус, яъни “тош” демакдир.) Эртаси куни Исо Жалила ҳудудига бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга: — Ортимдан юр! — деди. Филип Байтсайда шаҳридан бўлиб, Эндрус ва Бутруснинг ҳамшаҳари эди. Филип Натанилни топиб, унга деди: — Мусо Таврот китобида, бошқа пайғамбарлар ҳам ўзларининг битикларида бир Зот тўғрисида ёзишган эди. Биз ўша Зотни топдик. У Носира шаҳридан, Юсуф ўғли Исо экан! — Носира шаҳридан? У ердан бирон яхшилик чиқармиди?! — деди Натанил унга. — Юр, кўрасан! — деди унга Филип. Исо яқинлашиб келаётган Натанилни кўриб, у ҳақда шундай деди: — Ана Исроилнинг ҳақиқий авлоди. У ҳийла деган нарсани билмайди. Натанил Исодан сўради: — Сиз мени қаердан танийсиз? — Филип сени чақирмасдан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, — деб жавоб берди Исо. Шунда Натанил деди: — Устоз, Сиз Худонинг Ўғлисиз! Исроилнинг Шоҳисиз! Улар шаҳарга кирганларидан кейин, ўзлари турадиган хонадоннинг болохонасига чиқдилар. Бутрус, Юҳанно, Ёқуб, Эндрус, Филип, Тўма, Бартоломей, Матто, Халфей ўғли Ёқуб, ватанпарвар Шимўн, Ёқуб ўғли Яҳудо шу ерда эдилар.
Выбор основного перевода