Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Элишай айтди: — Эгамизнинг сўзини эшитинглар: У шундай демоқда: “Эртага худди шу пайтда Самария дарвозаси олдида ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа ҳам бир кумуш тангадан сотилади.” Шоҳнинг энг яқин амалдори шу ерда эди. У Элишайга: — Ҳатто Эгамиз осмоннинг қопқасини очиб, ёмғир ёғдирганда ҳам шундай бўлмас–ов, — деди. Шунда Элишай: — Сен кўзинг билан кўрасан, лекин сенга насиб қилмайди, — деди. Улар Худога қарши сўзлаб, дедилар: “Саҳрода Худо бизга дастурхон ёза олармиди?! Мана, У қояга урганда, Сув дарё–дарё бўлиб оқди, Ирмоқлар тўлиб–тошди. Энди У Ўз халқига нон бера олармикан? Халқини гўшт билан таъминлай олармикан?”
Выбор основного перевода