Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан бошлаб бораман, Уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман. Кўзларидаги зулматни нурга айлантираман, Ўнқир–чўнқир йўлларни текислайман. Мана шу айтганларимни қиламан, Уларни тарк этмайман. Эшитинг, эй карлар, Қаранг, кўриб қўйинг, эй кўрлар! “Сенинг ҳолингга вой, эй Хоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда қилинган мўъжизалар Тир билан Сидон шаҳарларида қилинганда эди, улар аллақачон қанорга ўраниб, бошларига кул сочиб, тавба қилган бўлардилар. Исо вақт ўтказмай, шогирдларини қайиққа тушириб, кўлнинг нариги томонидаги Байтсайда шаҳрига кетишга мажбур қилди. Оломонни эса уйларига қайтариб жўнатиб юборди. Исо қаерга бормасин — қишлоқларгами, шаҳарларгами, овулларгами — одамлар хасталарни очиқ майдонларга ётқизиб қўйишарди. Хасталар Исодан: “Ҳеч бўлмаса кийимингизнинг этагига қўл теккизайлик”, деб илтимос қилишарди. Унга қўл теккизганларнинг ҳаммаси шифо топарди. Ҳаворийлар қайтиб келдилар ва қилган ҳамма ишларини Исога айтиб бердилар. Исо фақатгина ҳаворийлари билан вақт ўтказмоқчи бўлиб, уларни Байтсайда шаҳрига олиб кетди.
Выбор основного перевода