Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Кеч кирганда, шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар: — Бу жой кимсасиз экан, бунинг устига, жуда кеч бўлиб қолди. Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин. Исо уларга деди: — Кетишларига ҳожат йўқ, сизлар уларга овқат беринглар. — Бизда бор–йўғи бешта нон ва иккита балиқ бор, — деб жавоб берди шогирдлар. — Ўша нарсаларни Менга олиб келинглар, — деди Исо. У одамларга майсалар устига ўтиришни буюрди. Сўнг бешта нон билан иккита балиқни олди–да, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. У нонларни синдириб, шогирдларига берди, шогирдлар нонларни одамларга тарқатишди. Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғиб олишганда, тўла ўн икки сават чиқди. Аёллар ва болаларни ҳисобга олмаганда, тахминан беш мингга яқин одам нон еган эди. Кеч кирганда, шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар: — Бу жой кимсасиз экан, бунинг устига, жуда кеч бўлиб қолди. Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқ ва овулларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин. — Сизлар уларга овқат беринглар! — деди Исо. — Наҳотки биз икки юз кумуш тангага нон сотиб олиб келиб, халққа едирсак? — деб сўрашди Ундан. Исо деди: — Қанча нонларингиз бор? Бориб кўринглар. Улар билиб келиб: — Бешта нон, иккита балиқ бор экан, — дейишди. Исо халойиқни гуруҳ–гуруҳ қилиб, яшил ўт устига ўтқазишни шогирдларига буюрди. Халқ юзтадан ва элликтадан гуруҳ–гуруҳ бўлиб ўтирди. Исо бешта нон билан иккита балиқни олди ва осмонга қараб, шукрона дуосини ўқиди. Нонларни синдириб, халойиққа тарқатиш учун шогирдларига берди. Иккита балиқни ҳам ҳаммага тақсимлаб берди. Ҳамма еб тўйди. Сўнг ортиб қолган нон бурдаларини ва балиқларни йиғиб олишган эди, тўла ўн икки сават чиқди. Нон еганлар орасида беш минг эркак бор эди. Кун ботиб, кеч кира бошлади. Ўн икки ҳаворий Исонинг олдига келиб дедилар: — Одамларни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга, овулларга бориб, ўзларига тунаш учун жой ва егулик топсинлар. Ахир, биз кимсасиз жойдамиз. — Сизлар уларга овқат беринглар! — деди Исо. — Бешта нон ва иккита балиқдан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ–ку! — дея жавоб берди шогирдлар. — Нима, биз бориб, шунча одамга овқат сотиб олайликми?! Оломон орасида тахминан беш мингга яқин эркак бор эди. Исо шогирдларига деди: — Одамларни элликта–элликта қилиб ўтқазинглар. Шогирдлар айтилгандай қилиб, ҳаммани ерга ўтқаздилар. Исо бешта нон билан иккита балиқни олди, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Сўнг буларни синдириб, халққа тарқатиш учун шогирдларига берди. Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни йиғиб олишганда, ўн икки сават чиқди. Исо қараса, бир талай халойиқ У томонга келаётган экан. Исо Филипдан: — Бу одамларни тўйғазиш учун қаердан нон сотиб оламиз? — деб сўради. Исо бу гапни Филипни синаб кўриш учун айтаётган эди, аслида нима қилишни Ўзи билар эди. Филип шундай жавоб берди: — Буларнинг ҳар бирига бир бурда нон бериш учун икки юз кумуш тангага нон сотиб олсак ҳам етмайди! Шунда шогирдларидан бири, Бутруснинг укаси Эндрус Исога деди: — Бу ердаги бир болада бешта арпа нон билан иккита балиқ бор экан. Лекин шунча одамга бу нима ҳам бўлар эди. — Одамларни ерга ўтқазинглар, — деди Исо. У ер қалин майсазор эди. Одамларнинг ҳаммаси ерга ўтиришди. Оломон орасида тахминан беш мингга яқин эркак бор эди. Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Сўнг ўтирганларнинг ҳаммасига тарқатди. Балиқларни ҳам худди шундай қилди. Одамлар истаганларича едилар. Ҳаммалари еб тўйганларидан кейин, Исо шогирдларига шундай деди: — Ортиб қолган нон бурдаларини йиғиб олинглар, исроф бўлмасин. Шогирдлар ейилган бешта арпа нондан ортиб қолган бурдаларни йиғиб олишди, ўн иккита сават тўлди.
Выбор основного перевода