Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исонинг номи эл оғзига тушиб қолган эди. Шоҳ Ҳироднинг қулоғига ҳам миш–мишлар етиб борди. Баъзи одамлар: “Яҳё чўмдирувчи тирилиб келибди. Шунинг учун У мўъжизалар кўрсатиш қудратига эга”, дейишарди. Бошқалар эса: “Бу Илёс”, деб айтишарди. Яна бошқа бировлари: “Қадимги пайғамбарларга ўхшаган бир пайғамбар бу”, деб айтардилар. Вилоят ҳукмдори Ҳирод содир бўлаётган ажойиботлар ҳақида эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: “Яҳё тирилиб келибди”, десалар, бошқалар: “Илёс пайғамбар зоҳир бўлибди”, дер эдилар. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бошқа бири тирилиб келибди”, дейишарди.
Выбор основного перевода