Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо уларга бу сўзларни айтиб турганда, бир синагога бошлиғи келиб қолди. У Исонинг олдида тиз чўкиб, шундай деб ёлворди: — Қизим ҳозиргина вафот этди. Юринг, қизимга қўлингизни теккизинг, у тирилиб кетади. Улар кетгандан кейин, Исонинг олдига жин чалган бир соқовни олиб келишди. — Менинг жажжи қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб унга қўлингизни теккизинг, у соғайиб тирик қолсин, — деб қайта–қайта ёлворди. Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, шаҳардан етаклаб олиб чиқди. Сўнг кўзларига тупуриб, қўлларини унинг устига қўйди–да: — Бирон нарса кўряпсанми? — деб сўради. Шундан кейин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларига теккизди. Кўр одам кўзларини очиб қараса, соғайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди. Қуёш ботаётган пайтда, одамлар турли хасталикдан азоб чекаётган қариндош–уруғларини Исонинг олдига олиб келдилар. Исо ҳамма хасталарга қўлини қўйиб, шифо берди. Бир куни Исо соқов одамдан ёвуз руҳни қувиб чиқарди. Жин чиққандан сўнг, соқов тилга кирди, халқ эса ҳайратда қолди. Сўнг аёлга қўлларини қўйди, шу заҳоти аёлнинг қадди тикланди–қолди. Аёл Худога ҳамду санолар айтди. Унга ваҳий келган. Ваҳийда у Ханониё деган одамнинг келишини кўрган. Унинг кўзлари очилиши учун сен унга қўлларингни қўясан. Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни йиғиб олишганда, ўн икки сават чиқди. Унинг отаси ичбуруғдан иситмалаб, тўшакда ётарди. Павлус унинг хонасига бориб, ибодат қилди, унга қўлини қўйиб, шифо берди.
Выбор основного перевода