Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Вой илонлар зоти! Сизлар ёвуз бўла туриб, яхши нарса гапира олармидингиз?! Ахир, одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади! Яхши одам юрагининг эзгулик хазинасидан яхшилик чиқаради, ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқаради. Аммо Бутрус деди: — Асло ундай қилмайман, Эгам! Мен ҳеч қачон ҳаром ёки нопок нарсаларни емаганман! Ўша овоз яна Бутрусга: “Худо ҳалол деб айтган нарсаларни сен ҳаром демагин”, дея гапирди. Бутрус уларга шундай деди: — Ўзларингиз биласизларки, яҳудий одам бошқа халқдан бўлган одам билан алоқа боғлаши, уникига бориши қонунимизга хилофдир. Аммо Худо энди менга ҳеч бир кимсани ҳаром ёки нопок деб ҳисобламасликни аён қилди. Мен Раббим Исога тегишли бўлганим учун қатъий аминманки, ҳеч бир нарса ўзидан–ўзи ҳаром эмас. Аммо кимдир бирор нарсани ҳаром ҳисобласа, ўша нарса у учун ҳаромдир. Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат. Қалби пок одамлар учун ҳамма нарса ҳалолдир. Бузуқ ва имонсизларнинг назарида эса ҳамма нарса ҳаромдир. Бундайларнинг ақли ҳам, виждони ҳам булғанган.
Выбор основного перевода