Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Улар ҳар турли адолатсизлик, ёмонлик, очкўзлик ва ёвузликка тўлиб, ҳасадгўйлик, қотиллик, жанжалкашлик, фирибгарлик ва бадфеълликка муккасидан кетгандирлар. Улар ғийбатчи бўлиб, одамларнинг орқасидан гапирадилар. Худодан нафратланадилар. Улар сурбет, такаббур, мақтанчоқдирлар. Улар ёвуз ишлар қилишнинг ҳар хил йўлларини топадилар, ота–оналарига итоат қилмайдилар. Улар нодондирлар, уларга ишониб бўлмайди, уларда меҳр–шафқат йўқ. Мен сизларга, ўзини биродар деб атаб туриб, зинокор, тамагир, бутпараст, ғийбатчи, майхўр ёки товламачи одам билан алоқа қилманглар, у билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар, деб айтган эдим. Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар–ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар, ўғрилар, тамагирлар, майхўрлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Худбин истакларга эрк бериш қуйидагиларни келтириб чиқариши ҳаммага аён: фаҳш–зино, ҳаром–ҳаришлик, ахлоқий бузуқлик, бутпарастлик, фолбинлигу иссиқ–совуқ қилишлар, душманлик, жанжалкашлик, рашк, жаҳлдорлик, ғаламислик, низолару ҳар хил гуруҳларга бўлиниш, бахиллик, ичкиликбозлик, айш–ишратга берилиш ва шуларга ўхшаш ишлар. Сизларни олдин огоҳлантиргандим, яна огоҳлантиряпман: бундай ишларни қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди. Сизларнинг орангизда фаҳш, зинокорлик, ифлослик ёки хасислигу очкўзлик ҳатто тилга ҳам олинмасин. Булар Худонинг азизларига муносиб эмас. Шунингдек, орангизда беадаблик, ножўя сўзлару қўпол ҳазиллар ҳам бўлмасин, чунки бундай қилиқлар сизларга тўғри келмайди. Яхшиси, Худога шукур қилинглар. Шундай экан, дунёвий табиатингизни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қилинглар. Худонинг қонуни солиҳлар учун эмас, балки қонунсизу итоатсизлар учун берилгани ҳаммамизга маълум. Дарҳақиқат, қонун бетавфиқу гуноҳкорлар, диёнатсизу худобезорилар, ота ёки онасини ўлдирганлар, қотиллар, фаҳшбозлар, баччабозлар, одам савдоси билан шуғулланувчилар, ёлғончилару сохта гувоҳлик берувчилар, хуллас, соғлом таълимотга зид иш қилаётганларнинг ҳаммаси учун берилган. Ўша пайтда одамлар фақат ўзини ўйлайдиган, пулпараст, мақтанчоқ, такаббур, сўкинадиган, ота–онага итоат қилмайдиган, нонкўр, диёнатсиз, тош юрак, гиначи, туҳматчи, нафсини тия олмайдиган, ваҳший, яхшиликдан ҳазар қиладиган, хоин, бебош, босар–тусарини билмайдиган бўладилар. Улар Худони эмас, айш–ишратни яхши кўрадилар. Аммо қўрқоқ, имондан қайтган, ифлос, қотил, бузуқ, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир.” Ҳамма “кўппаклар” — жодугарлар, ахлоқи бузуқлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар эса ташқарида қоладилар. Эгамиз кўрдики, ер юзида инсон зоти қилаётган қабиҳликлар жуда ҳам кўп экан. Уларнинг кўнглида фақат қабиҳ ният бор экан. Эгамиз қурбонликнинг хушбўй ҳидидан мамнун бўлиб, Ўзига Ўзи деди: “Инсоннинг кўнглида болалигиданоқ қабиҳ ният бор экан. Шундай бўлса ҳам, Мен бундан буён жамики тирик жонзотни олдингидай қириб ташламайман. Инсон туфайли бутун дунёни лаънатламайман. Юракларида доим ёвуз ният қилиб, одамлар орасида жанжал чиқарадилар. Одамнинг юраги шунчалик айёрки, Унинг давоси йўқ! Унинг ичидагини ким билади?! Вой илонлар зоти! Сизлар ёвуз бўла туриб, яхши нарса гапира олармидингиз?! Ахир, одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади! Яхши одам юрагининг эзгулик хазинасидан яхшилик чиқаради, ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқаради. Олқиш ва лаънат бир оғиздан чиқади. Эй биродарларим, бундай бўлмаслиги керак! Ахир, битта булоқдан ҳам ширин, ҳам аччиқ сув оқиб чиқмайди–ку! Эй биродарларим, анжир дарахти зайтун мевасини берадими?! Ёки ток новдаси анжир тугадими?! Йўқ! Шўр булоқдан ҳам ширин сув оқиб чиқмайди!
Выбор основного перевода