Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади. Кимки отасини ёки онасини хўрласа, ўша одамнинг жазоси ўлимдир. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин. Унинг қони ўз гарданида қолади. Мен, Эгангиз Худо, амр этганимдек, ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз. Агар бирортасининг ўғли ота–онасининг гапига қулоқ солмайдиган, ўжар ва итоатсиз бўлса, уни жазолаганларида ҳам гапларига кирмаса, ота–онаси у ўғилни шаҳар дарвозасида хизмат қиладиган шаҳар оқсоқоллари олдига олиб келсин. Ота–онаси оқсоқолларга: “Бу ўғлимиз ўжар ва итоатсиздир. У бизнинг гапимизга қулоқ солмайди. У очкўз ва майхўрдир”, десин. Шундан кейин шаҳар эркаклари ўша йигитни тошбўрон қилиб ўлдирсин. Шундай қилиб, орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Бутун Исроил халқи бу воқеани эшитиб, қўрқади. Сиз амрларни биласиз: “Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. Бировнинг ҳақини еманг. Ота–онангизни ҳурмат қилинг.” Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.” Ваъда қўшиб берилган биринчи амр ўша амрдир.
Выбор основного перевода