Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо уларга деди: — Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар? Сўнг туриб, шамолга ва тўлқинларга дўқ урди. Шу ондаёқ чуқур сукунат чўкди. Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, Бутрусни ушлади–да: — Эй имони суст, нега иккиландинг?! — деди. Улар қайиққа тушганларидан кейин, шамол тинди. Ниҳоят, Исо Ўзининг еб–ичиб ўтирган ўн бир шогирдига зоҳир бўлди. Исо шогирдларини имонлари заифлиги ва қайсарлиги учун койиди, чунки улар Исони тирилган ҳолда кўрган одамларга ишонмаган эдилар. Исо шогирдларига: — Ишончингиз қани?! — деди. Улар эса қўрқув ва ҳайрат ичра бир–бирига шундай дейишди: — Бу ким бўлди экан–а? У ҳатто шамолу сувга амр беради, улар эса бўйсунади–я!
Выбор основного перевода