Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Эгрининг йўлида тиканзор ва тузоқлар бор, ўз жонини асраган ундан узоқлашади. Исо шогирдларига деди: — Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади. Сизларга яна шуни айтай: бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир. Исо атрофга разм солиб, шогирдларига деди: — Мол–дунёси бор одамларнинг Худо Шоҳлигига кириши нақадар қийин! Бу сўзларни эшитиб, шогирдларнинг ақли шошди. Исо эса такрорлаб деди: — Болаларим, Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин! Сўнг халойиққа деди: — Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар қандай очкўзликдан сақланглар. Зеро, инсоннинг умри мол–мулкининг кўплигига боғлиқ эмас. Исо уларга шундай масал айтди: “Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил берибди. Бой кўнглида: — Нима қилсам экан, ҳосилимни сақлашга етарли жойим йўқ–ку, — деб ўйлабди. Ниҳоят, у шундай дебди: — Энди бундай қиламан: омборларимни бузиб, каттароқларини қураман. Ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман. Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.” Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?! Ҳа, ўзи учун бойлик йиққан, аммо Худонинг назарида бой бўлмаган одамнинг қисмати шундай бўлади.” Исо унинг хафа бўлганини кўриб деди: — Мол–дунёси бор одамларнинг Худо Шоҳлигига кириши нақадар қийин! Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир. Бойликка ўч бўлганлар эса васваса тузоғига тушадилар, улар кўп бемаъни ва зарарли ҳавасларга берилиб, ҳалокат гирдобига ғарқ бўладилар. Пулпарастлик ҳар қандай ёмонликнинг негизидир. Мана, баъзилар бойлик кетидан қувиб, имондан қайтиб кетдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар.
Выбор основного перевода