Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
чунки улар нон тўғрисидаги мўъжизани ҳам тушунмаган эдилар, уларнинг имони суст эди. Исо уларга деди: — Сизлар ҳам шунчалик бефаҳммисизлар?! Ташқаридан инсоннинг ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмаслигини англамайсизларми? Шогирдлар нимани муҳокама қилаётганларини Исо билиб, уларга деди: — Нега сизлар, нонимиз йўқ, деб айтяпсизлар? Ҳали ҳам тушунмаяпсизларми, англамаяпсизларми? Имонингиз шунчалик сустми?! Кўзларингиз бор–ку, наҳотки кўрмасангиз?! Қулоқларингиз бор–ку, наҳотки эшитмасангиз?! Эслаб кўринг: — Ҳали ҳам англамадингизми? — деб сўради улардан Исо. Аммо Исо ўгирилиб шогирдларига қаради–да, Бутрусни қаттиқ койиб деди: — Йўқол кўзимдан, шайтон! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан, — деди. Улар бу ҳақда ҳеч кимга айтмадилар, аммо ўзаро: “Ўликдан тирилиш нима дегани экан?” деб, бу хусусда мунозара қила бошладилар. Шогирдлар эса бу сўзларни тушунмадилар, аммо Ундан гапларининг маъносини сўрашга ботина олмадилар. Исо уларга деди: — Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан сизлар ича оласизларми? Мен бошдан кечирадиган қайғу–аламларга ботиб чидай оласизларми?
Выбор основного перевода