Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Аммо дарахтнинг тўнкаси ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, майин дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Дарахт тимсолидаги бу одам осмондан тушган шудрингга чўмилсин, ёввойи ҳайвонлар билан яшаб, насибасини дашт ўтлари орасидан териб есин. Тушингизда сиз, эй ҳазрати олийлари, осмондан тушиб келаётган кузатувчи фариштани ҳам кўрдингиз. Фаришта: «Дарахтни йиқитиб, йўқ қилинглар», деб буйруқ берди. «Аммо тўнка ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Етти йил давомида у осмондан тушган шудрингга чўмилиб, ёввойи ҳайвонлар билан бирга яшасин.» Туш таъбири шундайдир: Худойи Таолонинг амрига мувофиқ, буларнинг барчаси келажакда бошингизга тушади. Ҳа, Исроил тоғининг чўққисига экаман. Новда бутоқ чиқариб, ҳосилга киради, кўркам садр дарахти бўлиб етишади. У ерда ҳар хил қушлар яшайди, турли паррандалар дарахтнинг шохлари соясида паноҳ топади. Барча осмон қушлари шохларида ин қурарди, Остида барча ёввойи ҳайвонлар болалашарди, Соясида ҳамма буюк халқлар яшарди.
Выбор основного перевода