Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Менга айб қўярлар дўстлигимга жавобан, Ибодат қиламан ҳамон. Яхшилик эвазига менга ёмонлик қайтарарлар, Дўстлигим эвазига менга адоват қиларлар. Фарзийлар эса ташқарига чиқиб, Исони ҳалок қилиш учун тил бириктиришди. Исо фарзийларнинг бу ниятини билиб, у ердан кетди. Шунда фарзийлар келиб, Исони тилидан илинтириш учун режа туздилар. Улар ўз шогирдларини Ҳирод тарафдорлари билан бирга Исонинг олдига юборишди. — Устоз, — дейишди улар, — Сиз одил эканингизни биламиз. Сиз Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Бирор кишига хушомадгўйлик, юз–хотирчилик қилмайсиз. Исонинг номи эл оғзига тушиб қолган эди. Шоҳ Ҳироднинг қулоғига ҳам миш–мишлар етиб борди. Баъзи одамлар: “Яҳё чўмдирувчи тирилиб келибди. Шунинг учун У мўъжизалар кўрсатиш қудратига эга”, дейишарди. Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб деди: — Фарзийлар ва Ҳироднинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар! Исони тилидан илинтириш учун Унинг олдига фарзийлардан ва Ҳирод тарафдорларидан баъзиларини юбордилар. Улар яна Исони ушлаб олишга ҳаракат қилдилар, аммо Исо уларнинг чангалидан қутулиб қолди.
Выбор основного перевода