Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо бутун Жалила ҳудудини кезиб юрарди. У синагогаларда таълим бериб, Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қиларди, одамларнинг ҳар хил хасталиклари ва дардларига шифо берар эди. Хасталар Исодан: “Ҳеч бўлмаса кийимингизнинг этагига қўл теккизайлик”, деб илтимос қилишарди. Унга қўл теккизганларнинг ҳаммаси шифо топишарди. У шундай қилиши биланоқ, қон кетиши тўхтади. Аёл касалликдан фориғ бўлганини ўз танасида ҳис этди. Исо унга деди: — Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор, дардингдан халос бўлгин. Исо қаерга бормасин — қишлоқларгами, шаҳарларгами, овулларгами — одамлар хасталарни очиқ майдонларга ётқизиб қўйишарди. Хасталар Исодан: “Ҳеч бўлмаса кийимингизнинг этагига қўл теккизайлик”, деб илтимос қилишарди. Унга қўл теккизганларнинг ҳаммаси шифо топарди. Исо шогирдлари билан Байтсайда шаҳрига келди. Одамлар Исонинг олдига бир кўрни олиб келиб: “Унга қўлингизни теккизиб қўйинг”, деб ёлвордилар.
Выбор основного перевода